Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью
Narzulla Saydullayev
28 апр 2024
Кеча Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубоги ярим финалига тайёргарликни бошлади.
Машғулотда барча футболчилар иштирок этишди. Жароҳат олганлар йўқ. Машғулотдан аввал Саудия Арабистони билан баҳс қаҳрамонларидан бири бўлган Ҳусайн Норчаевдан қисқа интервью олишга муваффақ бўлдик.