

Олдинда турган мусобақаларга режа асосида тайёргарлик кўриш мақсадида бугун жамоа Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришишди.
25 январдан бошлаб йиғиннинг иккинчи қисми Индонезиянинг Жакарта шаҳрида давом эттирилади. Ўзбекистон U-20 Таиланд ва Индонезияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказиши режалаштирилган.
28 январь
Таиланд — Ўзбекистон
30 январь
Индонезия — Ўзбекистон
Маълумот ўрнида, айни кунларда терма жамоага номзод бир қатор футболчилар ўз клублари сафида янги мавсумга тайёргарлик кўраётганлиги сабабли мураббийлар штаби янги футболчиларни кўрикдан ўтказишни мақсад қилишган.




