Ўзбекистон U-19 Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда
05 авг 2020 21:22
Янгиликлар
Ўзбекистон U-19 Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда
Аввал хабар берганимиздек, Тимур Кападзе мураббийлиги остидаги Ўзбекистон U19 терма жамоаси айни кунларда Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.
13 августга қадар давом этадиган мазкур йиғинга мураббийлар штаби 27 нафар футболчини жалб этган. Мураббийлар Денис Коростиченко, Сергей Чигодаев ҳамда Тимур Ғаниев Тимур Кападзега кўмаклашиб бормоқда. U19 Осиё чемпионатига ҳозирлик кўраётган терма жамоамизнинг бугунги машғулотлари "Тўқимачи" стадионида бўлиб ўтди.
Юртимиздаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, машғулотлар ёпиқ тарзда ташкил этилмоқда.
Маълумот ўрнида, ёшларимиз эртага миллий терма жамоа вакиллари билан ўзаро назорат учрашувида майдонга тушади.










Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар