Ўзбекистон U-19 - “SBS Cup” халқаро мусобақаси ғолиби!

Narzulla Saydullayev
28 авг 2022
Японияда “SBS Cup” халқаро турнири якунига етди.

Унда Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

Дастлаб жамоамиз Япониянинг "Шизуока" клуби билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнашди ва пенальтилар сериясида ғолиб бўлишди - 4:3.

Иккинчи турда Ўзбекистон уругвайлик тенгқурларини 1:0 ҳисобида таслим қилди.

Ниҳоят мусобақанинг сўнгги турида мезбон терма жамоага қарши баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида яна вакилларимизга омад кулиб боқди - 5:4. Шундай қилиб Ўзбекистон U-19 “SBS Cup” халқаро мусобақаси ғолибига айланди.

Қувонарлиси терма жамоамиз аъзоси Рустамбек Фомин мусобақанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Япония U-19 - Ўзбекистон U-19 - 1:1 (пенальтилар серияси: 4:5)
Голлар:
Суня Сакаи 16 - Риан Исламов 59.
Ўзбекистон U-19: 12.Асрорбек Кенжаев, 3.Суннатилла Поёнов, 4.Миркомил Абдураззоқов, 5.Тоҳирбек Тўхтасинов, 6.Александр Зевадинов, 7.Асадбек Коҳоржонов, 11.Риан Исламов, 14.Маҳмуд Жўрабоев, 15 Жавоҳир Ўтамуродов, 17.Нодирбек Абдураззоқов (c),
19.Рустамбек Фомин
Захирадагилар: Байрам Нажафалиев, Диёрбек Иномов, Далер Тухсанов, Оғабек Асадов, Муҳаммадали Усмонов, Элёрбек Мўминқулов, Асадбек Жўрабоев.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia