

Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 6–9 август кунлари ўтказиладиган Марказий Осиё Футбол Ассоциациаси Кубогида қатнашади.
Август ойи сўнггида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Сербияга учиб бориб ўша ерда йиғин ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси қуръа натижасига кўра “D” гуруҳидан жой олган. Гуруҳ босқичида ўзбекистонлик футболчилар Тожикистон, Австралия ва Хитой ёшлар жамоаси билан куч синашади.



