Ўзбекистон U-17 термаси "Бунёдкор" ёшлар жамоасига ютқазди
01 июн 2023 11:24
Янгиликлар
Ўзбекистон U-17 термаси "Бунёдкор" ёшлар жамоасига ютқазди
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентдаги йиғин доирасида "Бунёдкор" клуби ўринбосарлар таркиби билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Қизиқарли ўтган учрашувда терма жамоа 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон U-17 2:3 "Бунёдкор" (ўринбосарлар)
Ўзбекистон ўсмирлар термаси сафида голларни Аминбек Ёқубов ва Амирбек Саидов урган.




Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубогига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон U-17 термаси яқин кунларда Малайзияда йиғин ўтказади.
Маълумот учун, Таиланд мезбонлигидаги Осиё чемпионати 15 июнда бошланади. Ўзбекистон ўсмирлар термаси мусобақа "D" гуруҳида Япония, Ҳиндистон ва Вьетнамга қарши баҳс юритади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар