UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  0 20:00Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК (матнли трансляция)  10 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  1 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  14 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  2

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Осиё кубоги олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Осиё кубоги олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди

Эртага, 3-апрель куни Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё кубогидаги иштирокини бошлайди.

Вакилларимиз илк турда Таиландга қарши майдонга тушадилар. Жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов мусобақа олдидан ОФК расмий сайтига интервю берди.

— Жамоа тайёргарлиги қандай кечди?

— Жамоамиз Осиё кубогига ҳар томонлама яхши тайёргарлик кўрди. Тайёрланиш жараёни босқичма-босқич олиб борилди ҳамда футболчиларимизнинг жисмоний, тактик, техник ва руҳий тайёргарлиги устида алоҳида ишладик. Аввал маҳаллий йиғинлар ўтказилиб, жамоавий ўйин услубимизни ривожлантиришга эътибор қаратилди. Кейинчалик халқаро ўртоқлик учрашувлари орқали жамоанинг ўйин сифатини оширишга ҳаракат қилдик. Йиғинлар давомида футболчиларимизнинг ўйинга бўлган тушунчаси янада ривожланди, жисмоний формаси эса оптимал ҳолатга келтирилди.

— Осиё кубогини жароҳат сабаб ўтказиб юбораётган муҳим футболчиларингиз борми?

— Жамоамизда жароҳат туфайли мусобақани ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ. Ҳамма ўйинчилар яхши формада ва тўлиқ таркиб билан турнирга тайёргарлик кўрганмиз. Бу биз учун катта устунлик беради, чунки мураббийлар штаби барча режаларимизни тўлиқ таркиб асосида ишлаб чиққан. Энди асосий мақсадимиз футболчиларни максимал даражада ўйиндан ўйинга юқори ҳолатга чиқариш ва ҳар бир учрашувда энг яхши ўйинимизни намойиш этишдан иборат.

— Ўзбекистон Осиё кубогини Таиландга қарши очилиш учрашуви билан бошлайди. Бу жамоа ҳақида қандай фикрдасиз? Уларнинг қандай кучли томонларини кўряпсиз?

— Таиланд ёшлар футболи йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. Улар техник жиҳатдан анча кучли ва тезкор ўйин намойиш эта оладиган жамоа. Айниқса, ҳужумга тезкор ўтиш ва қисқа жойларда аниқ паслар орқали рақибни ҳолдан тойдириш уларнинг кучли томонларидан биридир. Шу сабабли, биз уларнинг комбинацион ўйинини йўққа чиқариш ва ўз ҳужум чизиғимиз орқали устунликка эришишга ҳаракат қиламиз. Тайёрланиш жараёнида Таиланд жамоасининг ўйин услуби ва тактик схемаларини чуқур таҳлил қилдик. Ўйлайманки, кучли рақибга қарши яхши натижа кўрсатиш учун етарлича имкониятларимиз бор.

— Ўтган мусобақалардан олинган энг катта сабоқлар ва жамоа ҳозир қўллаётган услублар ҳақида айта оласизми?

— Олдинги мусобақаларда иштирок этган жамоаларимизнинг босиб ўтган йўллари биз учун катта тажриба бўлди. Аввало, турнир давомида барқарор ўйин кўрсатиш ва босим остида ҳам совуққонликни сақлаш муҳимлигини англадик. Шу сабабли, ҳозирги таркиб билан ишлашда ментал жиҳатдан тайёргарликка катта урғу бердик. Бундан ташқари, жисмоний ҳолат ва ўйин суръати турнирларда ҳал қилувчи аҳамият касб этишини тушундик. Олдинги мусобақаларда баъзан майда деталлар натижага таъсир қилган бўлса, ҳозир бундай жиҳатларга ҳам алоҳида эътибор беряпмиз. Ўйлайманки, бу тажрибалар бизга муваффақиятга эришиш йўлида муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика