

Мазкур мусобақага ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Олим Шокиров шогирдлари ТТЙМИ стадионида "Локомотив" ёшларига қарши баҳс олиб боришди.
Мазкур баҳс Дилшод Нуралиев бошқараётган "Локомотив"нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Ўйинда голлар Бобур Собиров, Жамшид Саидвоққосов, Шерзод Комилов ва Тохир Рафаэлов ҳисобига ёзилди.













