

Аҳмаджон Мусаев бош мураббийлигидаги жамоа бугун "Чиғатой" базасидаги сунъий қопламали майдонда машғулот ўтказди.
Ушбу ёш тоифасида расмий мусобақалар йўқ, лекин турли хил фестиваллар ва турнирлар доимий тарзда ўтказиб келинади.

Бугунги машғулотдан сўнг Аҳмаджон Мусаевдан кичик интервью олдик.
"Бу жамоа энди йиғилмоқда, ҳозир фақат Тошкентдаги ёш ўйинчиларни йиғинга жалб этганмиз. "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив", "Спартак" жамоаларидаги футболчиларни кузатяпмиз. Йигитлар яхши, умидлилари анчагина.
Кейинги йиғинлардан водий, воҳадаги ўйинчиларни кўздан кечирамиз. Селекция ишларини шу тарзда олиб борамиз. Бир нечта йиғинимиз асосан селекция учун ўтказилади", - дейди Аҳмаджон Мусаев.




