Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади

Narzulla Saydullayev
3 авг 2020
Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинини бошлади.

"Бунёдкор" академияси майдонида ўтган бугунги машғулотларда мураббийлар штаби асосан тикланиш машқларига урғу берди. Бундан ташқари футболчилар тўп билан ҳам ишлашди.

Мазкур йиғинга чақирилган "Металлург" клуби футболчиларидан коронавирусга олинган сўнгги тест натижалари ижобий чиққанлиги сабабли йиғинга жалб этилмади.

Шу сабабли, Александр Лобанов ўрнини машғулотларда Ботирали Эргашев ("Қўқон-1912") эгаллади. Ислом Исоқжонов ("Навбаҳор") эса эртага тиббий кўрикдан сўнг терма жамоа ихтиёрига етиб келиши кутилмоқда.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати