Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Россия клубида мураббий сифатида иш бошлади

Iskandarov Abdulaziz
14 фев 2024
Уни ўзбекистонлик мухлислар яхши танишади.

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Андрей Фёдоров эндиликда "Рубин-2" жамоасида фаолият олиб боради. Тажрибали мутахассис катта мураббий лавозимида иш бошлади. Фёдоров Гёкдениз Караденизга яқиндан кўмаклашади. 

Маълумот учун, Андрей Витальевич 2000-2008 йилларда Қозон клуби сафида тўп тепган. 2008 йилда у "Рубин" билан чемпионликни қўлга киритган. Жамоа таркибида жами 127та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол урган. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: "Рубин" матбуот хизмати