Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси легионерга айланади

Khoja
15 фев 2024
“Пахтакор” собиқ дарвозабони Элдор Суюнов янги мавсумда легионерга айланишини маълум қилди.

“Ҳозирги вақтда якка тартибда машғулот олиб бормоқдаман. Янги жамоам февраль охирида ёки шу ҳафтада аниқ бўлади. Катта эҳтимол билан легионерга айланаман”, — деб фикр билдирди Суюнов.

Маълумот учун, Суюнов “Пахтакор”даги етти йиллик фаолиятидан сўнг 2023 йилда эркин агентга айланганди.




KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia