UZ

Сўнгги янгиликлар

21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  7 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  18 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  17 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   1 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  5 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0

Ўзбекистон терма жамоаси Дубайдаги дастлабки машғулотини ўтказди. Шукуров йиғинда қатнашмайди Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси Дубайдаги дастлабки машғулотини ўтказди. Шукуров йиғинда қатнашмайди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурия ва Ироққа қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказиш учун кеча Дубай шаҳрига етиб борди.

МТЖ делегациянинг ҳар бир аъзоси Дубай халқаро аэропортида коронавирусга тест топширди ва тест натижалари чиққунига қадар улар меҳмонхонада “ўзини яккалаш” режимида бўлиб турди.

Таҳлил натижаларига кўра ҳеч кимда коронавирус инфекцияси аниқланмади ва жамоа машғулотларига рухсат берилди. Миллий жамоамиз бугунги машғулотларни “Iranian Club” спорт комплекси майдонида ўтказди.

МТЖга чақирув олган Отабек Шукуров “Шаржа” жамоасининг маҳаллий чемпионатдаги “Ал Жазира”га қарши ўйинида олган жароҳати сабаб мазкур йиғинни ўтказиб юборадиган бўлди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 ноябрь куни “Шаржа" стадионида Сурия вакиллари билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Мазкур баҳс Ўзбекистон вақти билан 20.00 да старт олади.




Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика