Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси фаолиятини юртимизда давом эттиради

Khoja
21 дек 2024
Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Умар Эшмуродов фаолиятини яна юртимизда давом эттириши мумкин.

32 ёшли ҳимоячига «Насаф» ва «Нефтчи» жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Умар Эшмуродовнинг «Селангор» билан тузган шартномаси якунига етмоқда. Жорий мавсум ҳимоячи барча мусобақаларда 18 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида биттадан гол ва голли узатма бор.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia