Ўзбекистон терма жамоаси Ашҳободга етиб борди

Omonjon To`xtamirzayev
15 ноя 2023, 16:03
Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси Туркманистоннинг Ашҳобод шаҳрига етиб борди.

Ҳамюртларимиз шу ердаги "Юлдуз" меҳмонхонасига жойлашишди.

Эслатиб ўтамиз, 16 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги илк баҳсда Туркманистонга қарши майдонга тушади.  

 

Фото: Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia