Ўзбекистон спорт делегациясини Токио Олимпиадасига кузатиш маросими ўтказилди (+ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Aziz Tukhtamuradov
19 июл 2021
Бир неча кундан сўнг Япония пойтахти Токио шаҳрида 32-ёзги Олимпия ўйинлари бошланади.

Бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида спортчиларимизни Олимпиадага расмий равишда кузатиш маросими бўлиб ўтди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Республикаси Сенат раиси Танзила Нарбаева, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, МОҚ раис Рустам Шоабдураҳмонов, федерациялар раҳбарлари, мураббий ва спортчилар иштирок этишди. 

Тадбир давомида сўзга чиққан Танзила Нарбаева, Абдулла Арипов каби ҳукумат вакиллари спортчиларга омад тилашди.  

Ўз навбатида қиличбозимиз Зайнаб Дайибекова спортчилар номидан сўзга чиқди ва ўзларига билдирилаётган ишончни оқлаш ҳақида гапирди. 

Тадбир ниҳоясига етгач, делегациямиз вакиллари чартер рейс орқали Токио шаҳрига жўнаб кетишди. 

Делегациямиз вакилларини кузатиш маросимидан олинган суратларни томоша қилинг. 



Қолган суратларни www.olamsport.com сайтида томоша қилинг > > > ФОТОГАЛЕРЕЯ


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: olamsport.com