Ўзбекистон ОТЖ Фужайрада йиғин ўтказади ва БАА олимпия термасига қарши 2 та ўйинда қатнашади

Sherzod Nurmatov
3 янв 2023
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2023 йилдаги дастлабки ўқув-машғулот йиғинларига киришади.

4 январь куни Тимур Кападзе шогирдлари йиғин олдидан тиббий кўрикдан ўтказилади. Шундан сўнг вакилларимиз Фужайрага жўнаб кетади ва БАА U-23 терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида иштирок этади. 

U-23 Халқаро ўртоқлик учрашувлари:

9 январь

БАА — Ўзбекистон


12 январь

БАА — Ўзбекистон


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати