

"Жар" стадионида ўтган финал баҳсида бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси "Насаф"ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди. Шаҳзод Акрамов томонидан киритилган ягона гол Азамат Абдураимов шогирдларига мусобақа ғолиблигини тақдим этди.
Ўзбекистон U-16 – “Насаф” 1:0
Гол: Шаҳзод Акрамов (33).
Ўзбекистон U-16: Асрор Кенжаев, Абдулазиз Тошкенбоев, Тоҳир Тўхтасинов, Абдуқодир Ҳусанов, Элёр Юлбарсов, Алишер Хайруллаев, Риан Исламов, Диёр Иномов, Облоёр Раҳматов, Жасур Аҳмедов, Шаҳзод Акрамов.
Захирадан майдонга тушганлар: Бекнур Пармонов, Мирхаит Холдаров, Нодир Абдураззоқов, Азиз Ҳакимов, Жамол Раҳимов, Сарвар Баҳодиров, Мақсуд Алохўжаев.



















