UZ

Сўнгги янгиликлар

15:58"Локомотив" футболчиси "Бухоро"га йўл олди  0 15:29Рамос таклифларни кўриб чиқишга тайёр бўлган Европа лигалари аниқ бўлди  1 15:00Орзулар рўёби: Ўзбекистон футболининг тарихий йилидаги муҳим воқеалар  0 14:33ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди  5 14:12Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!  16 13:52Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!  16 13:30Кроос ЖЧ-2026 форматига қарши чиқди: "5:0 ёки 6:0 ҳисобидаги ғалабаларни эмас, сифатли ўйинларни кўришни истайман"  8 13:05Йилнинг охирги ўйинлари TVCOM'да  0 12:57"Арсенал" ва "Манчестер Сити" собиқ футболчиси "Кан" бош мураббийи этиб тайинланди  1 12:31Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг Туркияга йўл оладиган таркиби эълон қилинди  2 12:15Маурицио Сарри юрагидан операция қилинди  2 11:52Кореяга кетиши кутилган футболчи "Сўғдиёна" билан шартномасини узайтирди  1 11:29Артета қишки трансфер ойнасида "Арсенал" таркибини кучайтиришга бел боғлади  2 11:05Бугун Қатарга қарши ўйнаймиз  3 10:21Расман. "Локомотив" ва "Сўғдиёна" каби жамоаларни бошқарган мураббий Пролига клуби бош мураббийига айланди  2

Ўзбекистон Осиё Кубоги-2019 қуръасида 3-саватчада бўлиши мумкин Янгиликлар

Ўзбекистон Осиё Кубоги-2019 қуръасида 3-саватчада бўлиши мумкин

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Марокаш билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ушбу ўйиндаги натижа биз учун муҳим аҳамиятга эга. Нега дейсизми? Сабаби 4 май куни Осиё Кубоги-2019 финал босқичига қуръа ташланади. Унда жамоалар ФИФА рейтингига қараб саватчаларга ажратилади. Айни пайтда Ўзбекистон 72-ўринда ва иккинчи саватчадамиз. Агар бугун биз Марокашга ютқазсак ва Осиё Кубоги-2019 саралаши доирасидаги Қирғизистон - Ҳиндистон учрашувида майдон эгалари ғалаба қозонишса Ўзбекистон учинчи саватчага тушиб қолади.

Яъни Марокашга ютқазсак кейинги ой ФИФА рейтингида катта эҳтимол билан кучли 100таликни тарк этамиз.

Кўпчилик терма жамоалар нима учун ФИФА кунларида битта кучли ва битта кучсиз жамоа билан ўйнашлари айнан шу билан боғлиқ. Яъни жамоалар ФИФА рейтингидаги ўрнини яхшилаб туриш учун ҳам кучсизроқ рақиб билан ўйнаб уни мағлуб этишга ҳаракат қилади.


Балки бу ношукурликдек туюлиши мумкин, аммо фақат кучли жамоалар билан ўйнайвериш ҳам нотўғри экан.

Масалан, Сенегал Ўзбекистондан сўнг Босния ва Герцеговина билан ўйнайди. Марокаш эса биздан олдин кучлироқ бўлган Сербия билан куч синашди. Ўзбекистон ёзгача Эрон ва Уругвай билан ўйнайди. Яъни бу жамоалар ҳам айни пайтда биздан кучли ва рейтингда юқорида турган жамоалар ҳисобланади.

Бунинг яна бир салбий томони бор. Сенегал билан ҳам, Марокаш билан ҳам Ўзбекистон иккинчи рақам остида ўйнайди. Сабаби рақиблар кучли ва биз прессинг остида ўйнаймиз. Осиё Кубогига мана шундай кучли рақиблар билан ўйнайвериб тайёргарлик кўрсак эртага қитъа чемпионатида ўзимиздан кучсиз бўлган жамоа билан тўқнаш келсак қандай ўйнашни билмай қолишимиз мумкин. Яъни биринчи рақам остида ўйнаб тайёргарлик кўрмаганимиздан кейин ҳужум қилиб гол уришга қийналамиз. Шундай экан, Ўзбекистон терма жамоаси баъзида рейтингда ўзидан пастда турган жамоалар билан ҳам ўртоқлик учрашувларини ўтказиб туриши фойдали.

Бугун бўлиб ўтадиган Марокаш - Ўзбекистон учрашувида вакилларимизга омад тилаймиз. Кучли рақибни унинг ўз майдонида мағлуб этишини кутамиз. Шунда ҳеч қандай хавотир бўлмайди. 


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: -61   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика