Ўзбекистон олимпия термаси Латвия вице-чемпионига қарши ўйнайди

Mirjalol Normatov
15 янв 2023
БААда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бораётган Ўзбекистон U-23 термаси 18 январь куни "Рига" жамоасига қарши ўйнайди.

"Бирлашган Араб Амирликларида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг навбатдаги рақиби маълум. 18-январ куни Тимур Кападзе шогирдлари Латвия Олий лигасининг амалдаги вице-чемпиони, УЕФА Конференциялар лигаси иштирокчиси бўлган “Рига” клубига қарши майдонга тушади.

 Ўйин “Жебел-Али” стадионида Тошкент вақти билан соат 17:00 да старт олади", - деб ёзилади баёнотда.

18 январ

“Рига” - Ўзбекистон U-23


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати