Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби

Tolibjon Qosimov
4 ноя 2024
Хабарингиз бор, Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида ЖЧ-2026 саралаши доирасида иккита ўйин ўтказади.

Ҳар иккала учрашувни ҳам сафарда ўтказамиз. Дастлаб 5-тур доирасида 14 ноябрь куни Қатар меҳмони бўлсак, 19 ноябрь куни 6-тур доирасида КХДР билан беллашамиз.

"Championat.asia" сайти терма жамоамизнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркибини тақдим этади.

Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ФИФА кунлари учун тахминий таркиби:

Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов, Ботирали Эргашев, Абдувоҳид Неъматов;

Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов, Умарбек Эшмуродов, Ҳусниддин Алиқулов, Абдуқодир Ҳусанов, Фарруҳ Сайфиев, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Насруллаев;

Ярим ҳимоячилар: Жамшид Искандеров, Азиз Турғунбоев, Акмал Мозговой, Одилжон Ҳамробеков, Абдулла Абдуллаев, Отабек Шукуров, Абдурауф Бўриев;

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов, Бобир Абдихолиқов, Жалолиддин Машарипов, Хожимат Эркинов, Аббосбек Файзуллаев, Остон Ўрунов.

Ўзбекистон МТЖ қачон йиғин бошлайди?


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia