Ўзбекистон МТЖ Сингапур билан ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда

Narzulla Saydullayev
12 окт 2019
Вадим Абрамов бошчилигдаги Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Сингапур билан баҳсга тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда.

Кеча асосан тикланиш машқларини бажарган терма жамоамиз аъзолари бугун тўлиқ таркиб билан машғулот ўтказишди. Яъни йиғиндаги барча 23 нафар футболчи тўлиқ куч билан шуғулланди. 

Терма жамоамиз эртага ҳам "Жар"да машғулот ўтказади ва 14 октябрь куни чартер рейс билан Сингапурга учади. 

Қуйида бугунги машғулотлардан фотогалереяни томоша қилинг.




Фотогалереяни тўлиқ ҳолда сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилинг. ФОТОГАЛЕРЕЯ

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia