UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  81 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  0 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  39 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  12 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4

Ўзбекистон МТЖ Мальдив оролларига қарши ўйин олдидан навбатдаги машғулотини ўтказди+Рустам Ашурматовдан интервью Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ Мальдив оролларига қарши ўйин олдидан навбатдаги машғулотини ўтказди+Рустам Ашурматовдан интервью

Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Навбаҳор" захира майдонида Мальдив оролларига қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Навбаҳор" захира майдонида Мальдив оролларига қарши тайёргарликни давом эттирмоқда. Бугунги йиғин одатдагидан бироз кечроқ, салқин об-ҳаво шароитида ўтказилди. Машғулотларда барча футболчилар тўлиқ иштирок этди. Терма жамоа ҳимоячиси Рустам Ашурматов бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Эртанги ўйинда майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда ўз ўйинимизни кўрсатган ҳолда ғалабага эришишга ҳаракат қиламиз. 

- Келгуси баҳсда ҳимоячиларни камайтирган ҳолда кўпроқ ҳужумчиларни таркибда кўришимиз мумкинми? Мураббий тактик ўзгаришлар қилиш нияти борми?

- Таркиб ҳақида мураббий кўпроқ бош қотиради, шу боис барчасини у ҳал қилади. Таркиб қандай бўлишидан қатъи назар, ҳужумкор ўйин намойиш этишга ҳамда йирик ҳисобда зафар қучиш учун боримизни берамиз. 

- Мураббий рақиб жамоанинг алоҳида хусусиятлари ҳақида кўрсатмалар бердими?

- Албатта, барча рақиблар ўрганилмоқда ва шунга яраша тайёргарлик кўрилмоқда. Бизга видео орқали рақиб ўйини кўрсатилади ҳамда уларга қарши қандай ўйин намойиш этиш кераклиги тўғрисида кўрсатмалар берилади. 

- Жамоа ичидаги муҳит қай даражада?

- Жамоада муҳит ажойиб, барчамиз бир-биримизни таниймиз. Йиғилиш давомида учрашганимизда хурсанд бўламиз, ҳазиллар қиламиз.

Бугунги машғулотга оид барча қизиқарли суратлари ГАЛЕРЕЯ бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин.

Фото: Толибжон Қосимов

Бугунги машғулотга оид барча қизиқарли суратлари ГАЛЕРЕЯ бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика