UZ

Сўнгги янгиликлар

09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  0 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  6 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  5 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  46 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  6 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  29 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4

Ўзбекистон МТЖ. Жасур Яхшибоев ҳам Грузияга бормайдиган бўлди Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ. Жасур Яхшибоев ҳам Грузияга бормайдиган бўлди

Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказмоқда.

Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамизнинг машғулотларига кеча Жасур Яхшибоев ҳамда Иброҳимҳалил Йўлдошевлар ҳам келиб қўшилишган эди. Афсуски, Яхшибоев ҳам жароҳат сабаб Грузияга бормайдиган бўлди. Бу ҳақда бироз аввал ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

"Жасур Яхшибоев йиғинга эски жароҳати билан келган ва ўзини ноқулай ҳис қилган. Текширувлар натижасига кўра, унинг Грузияга қарши учрашувни ўтказиб юбориши маълум бўлди", - дейилади расмий хабарда.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рустам Ашурматов виза билан боғлиқ муаммо сабаб, Шаҳбоз Умаров коронавирусга чалингани боис йиғинга кела олмаган бўлса, кечаги машғулотдан сўнг ўзини ноқулай ҳис қилгани учун Достонбек Турсунов ҳам йиғин ва ўртоқлик ўйинини ўтказиб юбориши маълум бўлган эди.

Ўзбекистон МТЖ. Достонбек Турсунов ўрнига АГМК ҳимоячиси чақирилди


Ўзбекистон терма жамоаси Грузияга 12 ноябрь куни Қозоғистон орқали йўл олади.

Рейтинг: -18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика