UZ

Сўнгги янгиликлар

22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  0 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  2 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  5 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  25 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0

Ўзбекистон МТЖ Иордания сафаридан олдин Тошкентда машғулот ўтказди Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ Иордания сафаридан олдин Тошкентда машғулот ўтказди

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 3 октябрь куни "Бунёдкор" академияси майдонида машғулот ўтказди.

Бугунги машғулотларда легионерлардан ИброҳимҲалил Йўлдошев, Достонбек Турсунов, Азизжон Ғаниев ва Шаҳбоз Умаров ҳам иштирок этишди. Қолган легионерлар тўғри Иорданияга учиб боришлари кўзда тутилган.

Терма жамоамиз бугун тунда Иорданияга жўнаб кетади. Вакилларимиз Амман шаҳрида 9 октябрь куни Малайзия ва 12 октябрь куни Иордания билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Йиғинга чақирув олган барча футболчилар:
Дарвозабонлар:
Элдорбек Суюнов ("Пахтакор"), Валижон Раҳимов (АГМК), Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")

Ҳимоячилар: Фаррух Сайфиев ("Пахтакор"), ИброҳимҲалил Йўлдошев (Нижний Новгород, Россия), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Дилшод Саитов ("Насаф"), Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Рустам Ашурматов ("Гангвон", Жанубий Корея), Достонбек Турсунов ("Чунцин" Хитой), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор").

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Акмал Мозговой ("Насаф"), Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Азиз Ғаниев ("Шабаб Ал Аҳли", БАА), Жалолиддин Машарипов ("Ал-Насср", Саудия Арабистони)

Ҳужумчилар: Азизбек Амонов ("Локомотив"), Шаҳбоз Умаров (БАТЭ, Беларусь), Элдор Шомуродов ("Рома", Италия), Игорь Сергеев ("Тобол", Қозоғистон), Ҳусайн Норчаев ("Насаф")

Қуйида бугунги машғулотлардан видеолавҳани томоша қилинг. Видеода Шаҳбоз Умаров ва Ҳусайн Норчаевнинг интервьюси ҳам бор.






Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика