Ўзбекистон МТЖ Гонконгга қарши баҳсда қандай рангдаги либосдан фойдаланади?
20 мар 2024 10:51
Янгиликлар
Ўзбекистон МТЖ Гонконгга қарши баҳсда қандай рангдаги либосдан фойдаланади?
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага, 21 март куни ЖЧ-2026 ва Осиё Кубоги-2027 қўшма саралаш босқичи доирасида Гонконг терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Бугун ана шу баҳс олдидан расмий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Эртанги баҳсда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса яшил либосда ҳаракат қилади.
Учрашувни кореялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам Ким Во Сунг, унга қанотларда ҳамюртлари Жанг Жон Пил ва Канг Донг Ҳо ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида эса Ким Да Ёнг ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, учрашув эртага Тошкент вақти билан соат 17:00 да "Монг Кок" стадионида старт олади.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар