UZ

Сўнгги янгиликлар

07:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиси "Брага"да?  1 02:40А Серия. "Интер" қийин ўйинда Бергамода "Аталанта"ни минимал ҳисобда мағлуб этди ва жадвалда биринчи ўринга кўтарилиб олди  5 01:49Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди  11 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  6 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  7 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  2 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  2 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  1 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  4 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  2 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австрияда йиғинга киришди Янгиликлар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австрияда йиғинга киришди

Теглар :  Ўзбекистон МТЖ
2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди.

Самвел Бабаян бошчилигидаги терма жамоанинг ушбу йиғини 6 – 21 июль саналари давомида, Австрияда бўлиб ўтади.

Миллий терма жамоа мураббийлар штаби Австриядаги йиғинга қуйидаги футболчиларни олиб кетишга қарор қилди.

Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф)

Ҳимоячилар: Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Камолиддин Тожиев (“Пахтакор”), Акромжон Комилов (“Бунёдкор”),  Руслан Мельзитдинов (“Бухоро”), Александр Мерзляков (“Бухоро”), Акмал Шораҳмедов (“Бунёдкор”)

Ярим ҳимоячилар: Азимжон Аҳмедов (“Пахтакор”), Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Саламат Қутибоев (“Бухоро”), Жамшид Болтабоев (“Пахтакор”), Станислав Андреев (“Пахтакор”) Жамшид Искандеров (“Пахтакор”) Жасур Ҳасанов (“Локомотив”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Шерзод Каримов (“Пахтакор”)

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев (“Локомотив”), Муродбек Бобожонов (“Нефтчи”)

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 учинчи саралаш босқичи олдидан Ироқ ҳамда Яман терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказиш борасида келишуви бор. Ироқ билан ўтказиладиган назорат учрашуви 24 июль куни, Тошкетдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Яманга қарши кечадиган назорат ўйини эса 24 августга белгиланган. Ушбу ўйин ҳам “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ҳар икки учаршув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади. 

Рейтинг: -27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика