Ўзбекистон кубогида сенсация кўрсатган «Қизириқ» устози «Шўртан»га қарши учрашувдан сўнг нималар деди?
29 апр 2024 08:47
Янгиликлар
Ўзбекистон кубогида сенсация кўрсатган «Қизириқ» устози «Шўртан»га қарши учрашувдан сўнг нималар деди?
Ўзбекистон кубогининг 3-туридан ўрин олган «Шўртан» - «Қизириқ» (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Элдор Бойматов ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ўйин ҳақида
- Бугунги ўйинда йигитларда ғалаба бўлган иштиёқ жуда юқори эди. Навбатдаги босқичга чиқиш учун ғалаба қозонишдан бошқа йўлимиз йўқ эди. Зиммамиздаги вазифани уддаладик, жамоамиз гуруҳ босқичидан муваффақиятли чиқди.
- Биринчи бўлим ва иккинчи бўлимларда қандай фарқни сездингиз?
- Биз учун бутун ўйин бир хил темпда ўтди. Мезбонлар босим қилишди, ҳужумлар ташкил этишди. Мос равишда қарши ҳужумда ўйнадик ва ғалаба голини ҳам айнан қарши ҳужум натижасида киритдик.
- Жамоа олдидаги навбатдаги режалар қандай?
- Биз ҳар ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Кубокми, чемпионатми, бу муҳим эмас. Йигитларда ҳозир ғолиблик руҳияти шаклланди. Мен айтмасам ҳам бугун ютамиз деб майдонга чиқишаяпти.
Ўхшаш янгиликлар
00:20
Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир" 4
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар