UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  18 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди

Ўзбекистон Кубоги чорак финалидан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" беллашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Кубоги

Чорак финал

"Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0 (ТУГАДИ)

Жиззах. "Марказий" стадиони. 19:00

Бош ҳакам: Ахрол Рискуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Алишер Усмонов, Ислом Азимов

Захира ҳаками: Маъмур Илхомов

Назоратчи: Константин Смирнов

VAR: Абдурашид Худайберганов

AVAR: Тимур Гайнуллин

Комиссар: Диёр Хотамқулов

Гол: Рубин Хебай (ЛюпчоДориев) 5, 1:0, Рубин Хебай (Люпчо Дориев) 56, 2:0, Жавоҳир Қаҳрамонов 84, 3:0, Жавоҳир Қаҳрамонов (Люпчо Дориев) 90+2, 4:0

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Ислом Қобилов, 7.Хондамир Мустафоқулов, 8.Суҳроб Иззатов, 13.Филип Иванович, 14.Люпчо Дориев, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов ( 4.Отабек Аҳадов,90+3), 32.Нодиржон Сойибов ( 9.Самандар Мавлонқулов, 90+3), 70.Жасур Жалолиддинов (10.Шоҳруҳ Абдураҳмонов,59), 98.Рубин Хебай (28.Станислав Андреев,59)

Захира: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 5.Беҳруз Жуматов, 18.Ойбек Нурматов, 33. Сардор Раҳмонов,   99.Умидбек Султонов.

"Навбаҳор": 16.Шукрон Йўлдошев, 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Шоҳмалик Комилов (11.Муҳаммадали Ғиёсов, 70), 12.Саидазамат Мирсаидов, 14.Жамшид Болтабоев (13.Бенжамин Тейди, 70), 17.Русланбек Жиянов, 19.Мирзоҳид Ғофуров ( 24.Достон Абдулҳаев,70), 29.Педро Аугусто (9.Забиҳилло Ўринбоев,64), 36.Гильерме Гедеш, 70.Аббос Ғуломов, 99.Игор Габриэль.

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 5.Жулио Сезар,  15.Жавоҳир Абдужабборов, 22.Асадбек Жўраев, 55.Комилжон Тожиддинов.

Огоҳлантириш: Зоир Жўрабоев ("Сўғдиёна") 28, Иван Бошкович ("Сўғдиёна") 41, Жасур Жалолиддинов ("Сўғдиёна") 45, Хондамир Мустафоқулов ("Сўғдиёна") 62, Филип Иванович ("Сўғдиёна") 73

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90+4. Учрашув якунланди. 

90+2. ГОЛ. Жавоҳир Қаҳрамонов ўзи бошлаган ҳужумни ўзи гол билан якунлади, 4:0

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

88. Бугун "Навбаҳор"нинг куни эмас экан. 

84. ГОЛ. Жавоҳир Қаҳрамонов бугун барибир гол урди. Биринчиси эмас, иккинчиси эмас, учинчиси гол бўлди. 

73. ОГОҲЛАНТИРИШ. Филип Иванович, "Сўғдиёна"

70. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Шоҳмалик Комилов ўрнига Муҳаммадали Ғиёсов, Жамшид Болтабоев ўрнига Бенжемин Тейди, Мирзоҳид Ғофуров ўрнига Достон Абдулхаев тушди.

64. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Педро Аугусто ўрнига Забиҳилло Ўринбоев тушди. 

61. ЗАРБА. Шоҳруҳ Абдураҳмонов бирга бир вазиятда ноаниқ зарба берди. 

59. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Жасур Жалолиддинов ўрнига Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Рубин Хебай ўрнига Станислав Андреев тушди.


56. ГОЛ. Яна Дориев, Яна Хебай. Дориев чап қанотдан тезкорлик билан кириб бориб албаниялик жамоадошига тўпни узатди. Хебай осонликча дарвозани ишғол қилди, 2:0

50. "Сўғдиёна"нинг комбинациясини рақиб ҳимоячилариқ қайтарди. 

49. ЗАРБА. "Навбаҳор" футболчисининг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Митрович қайтарди, қайтган тўпни Иванович чиқариб юборди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

45. ОГОҲЛАНТИРИШ. Жасур Жалолиддинов, "Сўғдиёна"

44. ЗАРБА. Жавоҳир Қаҳрамоновнинг зарбасини Шукрон Йўлдошев қийинчилик билан қайтарди. 

41. "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошковичга сариқ карточка кўрсатилди.

35. Люпче Дориевнинг кучли зарбасини меҳмонлар дарвозабони ушлаб олди. 

32. ВАРдан сўнг гол бекор қилинди. Дориев ўйиндан ташқари ҳолат эди.

30. ГОЛ. Жавоҳир Қаҳрамоновнинг голи ҳисобга олинмади. ВАР бор

28. ОГОҲЛАНТИРИШ. Зоир Жўрабоев, "Сўғдиёна"

20. Дориев ўз услубида жарима майдончасига ёриб кириб Хебайга оширди. Хебай нотўғри позиция танлади ва тўпни йўқотди.

15. Жасур Жалолиддинов жарима зарбасини ижро этди, ҳимоячилардан қайтган тўпни Дориев дарвозага йўллади.

9. ВАР ҳакамлари буни тасдиқлаб берди.

8. ГОЛ. Худди биринчи голдаги каби вазиятда бу сафар Жавоҳир Қаҳрамонов гол урганди. Лекин ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

5. ГОЛ. Люпче Дориев катта тезликда олдинга қочиб кетиб Хебайни тўп билан таъминлади. У эса қулай имкониятдан фойдаланди. 

3. Илк дақиқалардан жамоалар бир-бирини ўрганмоқда. 

- Ўйин бошланди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика