UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Эльче" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  11 02:00А Серия. "Интер" ҳамда "Милан" ўртасидаги тўқнашув авжида! (онлайн ҳисоб)  7 01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  14 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  7 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  2 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0

Ўзбекистон Кубоги саралашида 8 та жамоа қатнашиши эълон қилинди Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги саралашида 8 та жамоа қатнашиши эълон қилинди

7 март куни Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичига қуръа ташланган бўлиб, унга кўра "A" ҳамда "F" гуруҳларининг тўртинчи жамоаси саралаш ўйинлари орқали аниқланиши айтилганди.

А гуруҳидан "Андижон-SGS", "Ғиждувон" ва ОКМК клублари жой олган бўлса, "F" гуруҳини "Андижон", "Олимпик" ҳамда "Навбаҳор" ташкил қилиб турибди. 

Гуруҳ босқичининг сўнгги икки йўлланмаси учун Биринчи лиганинг 8 та жамоаси кураш олиб боради: "Жайхун" (Қорақалпоғистон), "Нурафшон" (Бухоро), "Қумқўрғон" (Сурхондарё), "Жиззах" (Жиззах), "Янгийўл" (Тошкент вилояти), "Олимпия" (Тошкент), "Чиғатой" (Тошкент), "Цементчи" (Фарғона). 

Гуруҳ босқичига йўлланма олиш учун мазкур жамоалардан кетма-кет икки учрашувда зафар қучиш талаб этилади. 

Эртага, 15 март куни саралаш ўйинларига қуръа ташлаб берилади. Унга кўра, I босқичда саккиз жамоа ўзаро тўрт жуфтлик ҳосил қилади. Беллашувлар 24 март куни бўлиб ўтади. Ғолиб тўрт жамоа II босқичда яна икки жуфтлик ҳосил қилади ва ҳар икки беллашув ғолиблари мос равишда гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

2023 йилги Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви Қарши шаҳрида бўлиб ўтади. Регламент асосида саралаш ўйинларига Тошкент шаҳри мезбонлик қилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика