UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га саккизта гол урди ва чорак финалга чиқди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га саккизта гол урди ва чорак финалга чиқди

Ўзбекистон кубогининг нимчорак финалидан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.



Ўзбекистон Coca Cola кубоги. 1/8 финал
ПАХТАКОР - СЎҒДИЁНА - 8:1
8 декабрь 2020 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Шавкат Насибуллаев, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Фарруҳ Янсупов
Назоратчи: Мамур Саидқосимов
Комиссар: Александр Давиденко 

Голлар: Игорь Сергеев 2, - 1:0. Аброр Исмоилов 19, - 2:0. Драган Черан 27, - 3:0. Игорь Сергеев 32, - 4:0. Достонбек Ҳамдамов 53, - 5:0. Эрен Дердийок 57, - 6:0. Жамшид Болтабоев 61, - 6:1. Эрен Дердийок 67, - 7:1. Жавоҳир Сидиқов 73 пенальти, - 8:1.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Аъзамов, Егор Кримец (С), Фарруҳ Сайфиев (Акромжон Комилов, 59), Аброр Исмоилов (Одилжон Ҳамробеков, 46), Сардор Собирхўжаев, Достонбек Ҳамдамов (Жавоҳир Сидиқов, 59), Драган Черан, Жалолиддин Машарипов, Игорь Сергеев (Эрен Дердийок, 46).
Захира: Элдорбек Суюнов, Садриддин Абдуллаев, Асадбек Собиржонов, Ҳожимат Эркинов, Шаҳзод Азмиддинов, .

"Сўғдиёна": Ширинбой Абдуллаев, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов, Элёр Орифов, Аюбхон Нўъмонов, Санжар Рашидов (Жасур Ҳасанов, 46), Жамшид Болтабоев, Шоҳруз Норхонов, Санат Шихов (Нодирбек Куйбоков, 57), Жавоҳир Қаҳрамонов, Шаҳбоз Жўрабеков.
Захира: Алишер Пирматов, Даниэль Насриддинов, Баҳодир Насимов, Саҳоб Рашидов, Муҳаммад Яҳёев, Диан Талхатов, Элёр Собиржонов.

Огоҳлантиришлар: Егор Кримец 17, Сардор Қулматов 49,



ЯНГИЛАШ


90. Учрашув якунланди. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 8:1

73. ГООООООООООООООООООООООЛ! Жавоҳир Сидиқов пенальтидан гол урди - 8:1. 




71. Пенальти! Машариповга нисбатан меҳмонлар қўполлик ишлатишди

70. Ўзгариш. "Пахтакор". Собирхўжаев ўрнига Эркинов тушди 

67. ГООООООООООООООООООООООЛ! Эрен Дердийок 7:1. Ўнг қанотдан Сидиқов узатган тўпни Дердийок боши билан дарвозага йўллади. 



61. ГООООООООООООООООООООООЛ! Жамшид Болтабоев 6:1. Жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба билан ҳисобни қисқартирди - 6:1




59. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Ҳамдамов ва Сайфиев ўрнига Сидиқов ва Комилов тушди

57. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Шихов ўрнига Куйбоков

57. ГООООООООООООООООООООООЛ! Эрен Дердийок 6:0! Машарипов ва Дердийок ижросидаги чиройли ҳужумни Эрен яккама-якка вазиятдаги аниқ зарбаси билан якунлади






53. ГООООООООООООООООООООООЛ! Достонбек Ҳамдамов 5:0. Ажойиб ташкил этилган ҳужум якунида Алижоновнинг узатмасидан кейин рақиб посбони билан бирга-бир чиққан Достон тўпни хотиржамлик билан дарвозага киритди




49. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Сардор Қулматов

46. Ўзгаришлар. "Пахтакор"да Аброр Исмоилов ўрнига Ҳамробеков, Сергеев ўрнига Дердийок, "Сўғдиёна"да Санжар Рашидов ўрнига Ҳасанов туширилди

46. Иккинчи тайм бошланди


Биринчи таймдан расмлар 


45. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 4:0

32. ГООООООООООООООООООООЛ! Бурчак зарбаси ўйинга киритилгач, Алижонов ошириб берган тўпни Игорь Сергеев боши билан дарвозага жойлади - 4:0




27. ГООООООООООООООООООООЛ! Сайфиев ошириб берган тўпни Драган яқин масофадан дарвозага йўллади - 3:0. 




23. ЗАРБАААААААААААААА! Аброр Исмоиловнинг жуда кучли зарбасидан кейин тўп Абдуллаевнинг қўлларига ва дарвоза тўсинига тегиб қайтди

19. ГОООООООООООООООООООООЛ! Ажойиб гол! Аброр Исмоилов! Собирхўжаев оширган тўпни Аброр 22 метрлардан дарвозанинг узоқ юқори бурчагига аниқ йўллади - 2:0



16. ЗАРБААААА! Искандар Шайқуловнинг кучли зарбасидан кейин Қувватов сейв намойиш этди! 

13. Хавфли вазият! Шиховнинг чап қанотдан узатилган тўпни Норхонов дарвозага йўллади, Қувватов тўпни қайтарди!

9. УХХХХ! Дарвоза устуни! Яқин масофадан Игорь Сергеев берган зарба дарвоза устунига тегиб қайтди

2. ГООООООООООООООООООЛ! Игорь Сергеев ҳисобни очди - 1:0. 




1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 16:00да бошланади

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика