Ўзбекистон Кубоги. Финални Азиз Асимов бошқариб боради

Omonjon To`xtamirzayev
7 ноя 2023
Яна бир неча кундан кейин кубок учун ҳал қилувчи беллашув бўлиб ўтади.

Мамлакат кубоги учун курашда Қаршининг "Насаф" ва Олмалиқнинг "ОКМК" жамоалари рўбаро келади. 

Ушбу баҳсни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борадиган бўлди. Қанотларда Олим Абдувасилов ва Тимур Гайнуллин ишлайди, захира ҳаками — Раҳимбек Каримов.

Ильгиз Танташев ва Александр Сидоров "VAR"га жавоб беришади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Кубоги финали 12 ноябрь куни Қаршидаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтади.


Ўзбекистон кубоги, финал
"НАСАФ" - ОКМК
12 ноябрь, 2023 йил. Қарши, "Марказий" стадиони. 17:00
Бош ҳакам
: Азиз Асимов.
Қанот ҳакамлари: Олим Абдувасилов, Тимур Гайнуллин.
Захира ҳаками: Раҳимбек Каримов.
VAR: Ильгиз Танташев.
AVAR: Александр Сидоров.
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Шерзод Ражабов.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia