Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди
17 окт 14:32
Янгиликлар
Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди
Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги регламентининг 5.1-бандида Кубок мусобақасининг 1/2 финалида ғолиб чиққан икки жамоа орасидан ўтган мавсум Суперлига ёки Про лигадаги иштироки нисбатан яхшироқ бўлгани автоматик равишда финал учрашувининг номинал мезбонига айланиши қайд этилган.
Шундан келиб чиққан ҳолда Лига финал ўйини учун чипталар, афишалар, анонс ва постерларда "Пахтакор" клубини мезбон сифатида акс эттиради. Финал нейтрал майдонда ташкил этилаётганини инобатга олган ҳолда, унда жамоалар ҳаракат қиладиган либослар ранги Лига томонидан белгилаб олинди.

29 октябрь куни "Пахтакор" клуби ўзининг тўқ кўк рангдаги, "Бухоро" эса тўлиқ оқ рангдаги либосларида майдонга тушади. "Пахтакор" дарвозабони қизил, "Бухоро" посбони эса яшил рангли либосда ҳаракат қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар