UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45Алонсо ва Флик – Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод  3 21:25Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қирғизистонга имкониятни бой берди  29 20:54Рио Фердинанд: "Руни – АПЛ тарихидаги энг мукаммал ҳужумчи. Йиртқични Кейн, Ширер ёки бошқалар билан солиштирманг"  1 20:12Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"  2 19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  6 19:29"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлислари Ниццада қўлга олинди  1 18:58"Ливерпуль" 35 млн. еврога сотиб олган ҳимоячи бу йил бошқа майдонга туша олмайди  0 18:25Пролига. "Жайхун" - "Олимпик-Mobiuz" 3:2  2 17:51ФИФАда ЖЧ-2030ни 64 та жамоагача кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди  14 17:28Жиру Дембеле ҳақида: "Терма жамоада у "Олтин тўп" эгаси бўлиши мумкин деб ўйламаганман"  1 16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   20 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  3 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  4 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  29 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  6

Ўзбекистон кубоги. Финалда автогол урган футболчиларни биласизми? Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. Финалда автогол урган футболчиларни биласизми?

Ўзбекистон кубоги финал учрашуви 30 октябрга белгиланган. Бухорода ўтадиган баҳсда "Насаф" "Навбаҳор" билан тўқнашади.

Бу мусобақа тарихидаги 30-финал ҳисобланади. Ортда қолган 28 ўйинда мухлислар жами 77 гол кўришган. Уларнинг 36 таси "Пахтакор" вакиллари томонидан урилган бўлса, бошқа жамоаларнинг статистикаси қуйидагича: "Бунёдкор" — 10, "Нефтчи" — 8, "Насаф" — 7, "Дўстлик" — 4, АГМК, "Локомотив" ва "Навбаҳор"да 3 тадан, "Трактор" — 2, "Динамо" — 1. 

"Темирйўлчи" (ҳозирги "Қўқон-1912"), МҲСК, "Янгиер", "Машъал" ва "Шўртан" футболчилари эса ўзлари иштирок этган финал баҳсларида майдонни голсиз тарк этишган.

Хет-трик

Кубок финаллари тарихидаги ягона хет-трик "Пахтакор" етакчиси Драган Чераннинг номига ёзилган. У 2019 йил АГМК дарвозасига 3 та гол урган эди.

Дубллар

Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи баҳсларида 11 нафар футболчи дублга эришган: Андрей Акопянц (1997), Жафар Ирисметов (2000), Леонид Кошелов (2001), Гочкули Гочкулиев (2002), Анвар Солиев (2008), Иракли Климиашвили (2011), Олександр Пишур (2013), Йован Жокич (2018), Драган Черан (2020).

Автогол

Финаллар тарихидаги атиги 3 та автогол бор. 2002 йил "Пахтакор" билан ўйинда "Нефтчи" футболчиси Сергей Лебедев ўз дарвозасига 2 та гол ургани ҳолда тарихга кирган эди. Шунингдек, Шерзод Аъзамов ҳам бир гал шу хатога йўл қўйган (2015, "Насаф" таркибида).

ФАКТ: Шерзод Аъзамов кубок финалида ҳам рақиб, ҳам ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган тарихдаги ягона футболчи.

Финалда гол урган барча футболчилар

5 - Драган Черан, Анвар Солиев

4 - Леонид Кошелев

3 - Автогол (Сергей Лебедов - 2, Шерзод Аъзамов) 

2- Миржалол Қосимов, Нўмон Ҳасанов, Рустам Дўрмонов,  Акопянц Андрей, Гочгулиев Гочгули, Жафар Ирисметов, Сервер Жепаров, Жасур Ҳасанов, Иракли Климиашвили, Олександр Пишур, Йован Жокич.

1- Рифат Галеев, Равшан Бозоров, Алексей Винников, Князев Вячеслав, Фарид Ҳабибулин, Ойбек Усмонхўжаев, Азамат Абдураимов, Шуҳрат Раҳмонқулов, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, Анвар Бердиев, Сергей Ни, Мухтор Қурбонов, Акмал Холматов, Зайниддин Тожиев, Дилшод Мавлонов, Владимир Шишелов, Тимур Айзатулов, Байрамов Ренат, Ихеруоме Уче, Одил Аҳмедов, Станислав Андреев, Стевица Ристич, Александр Клецков, Жаҳонгир Жиямуродов, Шавкат Саломов, Камолиддин Мурзоев, Виктор Карпенко, Илҳом Юнусов, Шерзод Аъзамов, Артур Геворкян, Темурхўжа Абдухолиқов, Марат Бикмаев, Исма Гонсалвеш, Зоҳир Пиримов, Жалолиддин Машарипов, Одилжон Ҳамробеков, Баҳром Абдураҳимов, Ғолиб Ғайбуллаев.

Факт: Бўлажак баҳсда майдонга тушадиганлардан фақатгина Йован Жокич, Станислав Андреев, Ғолиб Ғайбуллаев ҳамда Баҳром Абдураҳимовнинг финалларда гол уриш бўйича тажрибаси бор.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика