

Унда вакилларимиз асосий вақтда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди ва ярим финалга йўл олишди.
Афсусланарлиси, учрашув чоғида мухлислар томонидан отилган тош фотосуратчига келиб тегди ва у шифокорлар ёрдамига муҳтож бўлиб қолди.



Ундан олдин эса тартибсизлик оқибатида чет эллик операторнинг боши ёрилганди.



Умид қиламизки, кейинги сафар бу ҳолат такрорланмайди ва мухлислар ўзларини муносиб равишда тутадилар.



