UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  2 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  3 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  3 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3

"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда? Янгиликлар

"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?

Campionat.asia мухбири Николай Егоричев ўзининг Telegram каналида Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг кечаги ўйини ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

Кеча Вьетнам устидан қозонилган ғалаба турлича таассурот қолдирди.



Бир томондан биринчи бўлимда йирик ғалаба ва танаффусдан кейинги сокин ўйин гувоҳига айландик. Керакли натижани таъминланганидан сўнг суръатни бироз пасайтирдик – чорак финал учун кучни тежадик.

Бошқа томондан, саудияликлар трибунада ўтириб, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қандай ўйнаганини ўз кўзлари билан кўришди. Мен Кападзенинг қўлида ҳеч қандай кузир қолмаслигидан қўрқяпман.



Кўриниб турибдики, барча жамоалар навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўришмоқда, рақибни ўрганишмоқда. Аммо уларда кўпинча тор доирадаги ўрганишлар – ўйин қуришнинг асосий тамойиллари мавжуд холос. Кеча эса саудияликлар бутун биринчи бўлимни ўзбек футболчиларининг қандай ўйнашини кузатиш билан ўтказдилар. Кейин улар яна қўшимча тайёргарлик олиб боришади. Демак, бу кичик, аммо барибир устунлик.

Шу билан бирга, Вьетнамнинг йирик ҳисобда мағлуб этилиши Саудия Арабистонига психологик босим ўтказиши мумкин. Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслиги ва плей-оффда қулайроқ рақибга тушиш ҳақида ўйлаб ўтирмаслигини кўрсатди.



Вьетнамликлар иккинчи ўринни эгаллаб, Ироққа рақиб бўладиган бўлишди, бу ҳам албатта чакки эмас. Тимур Кападзе ўйиндан кейинги матбуот анжуманида таъкидлаганидек, плей-офф босқичида кучсиз рақиб қолмади. Саккизта жамоадан фақат Индонезия кучсизроқ кўринмоқда. Қолганларнинг барчаси, у ёки бу тарзда, жиддий рақиб саналадилар.

Шундай экан, жамоамизнинг Вьетнамни ишончли равишда мағлуб этишдан бошқа чораси қолмади. Чорак финалга ким қандай тайёргарлик билан етиб боради, буёғини энди билиб оламиз.


Николай Егоричев 

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика