

Учрашувда ўзбекистонлик футболчилар тўлиқ оқ либосда, дарвозабон эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.
Мазкур баҳсда бош ҳакам сифатида Муҳаммад Маъруф (Миср) ишлайди. Унга қанотларда Закариё Бринси (Марокаш) ва Аббос Акрам (Жазоир) ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Боу Абдулазизга (Мавритания) топширилган.
Шунингдек, VAR'да Амр Эл Шинави (Миср) ва Ҳамза Эл Фариқ (Марокаш) фаолият юритади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Гватемала учрашуви 27 майга ўтар кечаси соат 02:00 да старт олади.



