Ўзбекистон футзал терма жамоаси халқаро мусобақа олдидан машғулот ўтказди

Aslanov Jasurbek
24 июл 2021
Футзалчиларимиз "Continental" турнири дастлабки тур баҳси олдидан расмий машғулот ўтказишди.

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Continental" халқаро турнирида кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, эртага футзалчиларимиз ушбу мусобақадаги ўз иштирокларини бошлашади. Дастлабки баҳсда терма жамоамизга Косова вакиллари рақиблик қилади. Мазкур учрашув Тошкент вақти билан соат 13.00 да старт олади.

Косовага қарши баҳс олдидан футзал терма жамоамиз Бангкок шаҳридаги “Show DC” марказида расмий машғулот ўтказди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ufa.uz

Ўхшаш янгиликлар