UZ

Сўнгги янгиликлар

18:12Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги мақсадлари рўйхатини тузди  0 17:56Расман: "Бухоро" ярим ҳимоячиси энди "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади  2 17:43"Бу видолашув эмас, балки янги босқичнинг бошланиши". Шерзод Насруллаев "Насаф" билан хайрлашди  1 17:28Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди  7 17:10Манба: Мареска ишдан бўшатилди  3 16:46Австралиялик бўйдор футболчи Тошкент клубига ўтмоқда  1 16:21Расман: "Пахтакор"да деярли ўйнамаган футболчи "Локо"га қайтди  1 15:50"Локомотив" Қирғиз Республикасининг 2025 йилдаги энг яхши футболчиси билан шартнома тузмоқда  4 15:28Ўзбекистон U-21 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубогида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди  6 15:11"Барселона" ҳомий билан ҳамкорликдан воз кечди  3 14:44"Сурхон" Туркияда йиғин ўтказади  0 14:18Конго ДР ҳужумчиси Марокаш ҳукуматидан норози: унинг чемодани 12 кундан бери топилмайди  1 13:42Салоҳ Римга қайтади?! "Рома"да сенсацион трансфер муҳокама қилинмоқда  1 13:23Раҳмоналиев Россияга қайтадими?  5 12:51"Реал" ёш иқтидорларининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Италия футбол Ассоциацияси билан ҳамкорлик қилади Янгиликлар

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Италия футбол Ассоциацияси билан ҳамкорлик қилади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси юртимизда футболни ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш мақсадида бир қатор футболи ривожланган хорижий мамлакатлар футбол Ассоциациялари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиб келмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бир қатор мамлакатлар футбол раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, хорижий мамлакатлар тажрибасини юртимизда ҳам йўлга қўйиш борасида кўплаб ислоҳотларни амалга оширяпти.

Ана шундай чора-тадбирлар натижасида Италия футбол ассоциацияси билан ҳам ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди. Жумладан, Италия мураббийлари ассоциацияси президенти ва Италия футбол федерацияси мураббийлар мактаби раҳбари Ренцо Уливьери  ЎФА билан ҳамкорлик қилиш, ўзбекистонлик мураббийлар салоҳиятини ошириш ҳамда Ўзбекистонда футболнинг ривожига ҳисса қўшишга тайёр эканини маълум қилди.

Жаноб Уливьери шу йилнинг июль ойида Ўзбекистонга 2 нафар мураббий интсрукторлар билан ташриф буюриб, ёшлар жамоаларида машғулот ўтказиш тартиби, учрашувларга тактик ва жисмоний тайёргарлик кўриш масалалари бўйича ўқув курслари ташкил қилиши режалаштирилган.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика