

Миржалол Қосимов шогирдлари Эронга қарши 11 июнь куни майдонга тушади.
Ушбу учрашувнинг ўтказилиш вақти ва жойи ҳам маълум бўлди. Демак, Ўзбекистон – Эрон ўйини Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилади.
Учрашув соат 18:00да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон Чемпионати саралаш босқичи доирасидаги дастлабки учрашувини 16 июнь куни, сафарда КХДРга қарши ўтказади.



