UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак"  2 22:35Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:1   2 22:27Лига 1 жамоаси футболчиси бир вақтнинг ўзида икки терма жамоага чақирилди  0 22:01Камолиддин Тожиев: "Биз учун асосий таркиб ва захира ўйинчиси деган тушунча йўқ"  3 21:36Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди  0 20:55"Челси" етакчисини жамоада сақлаб қолиш учун унга катта маош таклиф қилмоқда  8 20:26Анвар Ғофуров: "Бугун бизга омад кулиб боқди деб ўйлайман"  4 20:10Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  56 20:05Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" яхши ҳимояланди ва жипс ҳаракат қилди"  11 19:50Роналду Португалиянинг ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди  0 19:37Ислом Исмоилов: "Гол ўтказмаслик сериясини узоқ давом эттиришни мақсад қилгандик"  17 19:25Мирко Йеличич: "Ҳозирча даражамиз "Нефтчи" билан бир хил эмас ва буни тўғри тушуниш керак"  5 19:15Суперлига. "Нефтчи" – "Локомотив" 3:1   1 19:14"Андижон" "Машъал" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:40Суперлига. "Сурхон" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Насаф"дан устун келди  47

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги учинчи саралаш босқичида 2 та учрашув ўтказилади Янгиликлар

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги учинчи саралаш босқичида 2 та учрашув ўтказилади

Фарғонанинг “Истиқлол” футбол клуби юзага келган иқтисодий масалалар туфайли Про лигадаги иштирокини давом эттира олмаслиги юзасидан ЎзПФЛга расмий хат билан мурожаат қилди.

Эндиликда мазкур масала ЎзПФЛ Ижроқўми йиғилишида кўриб чиқилади ва клубнинг Про лига қатнашчилари сафидан чиқарилиши бўйича қарор қабул қилинади.

“Истиқлол” футбол клубининг мурожаатига асосан Про лига 5-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган ва тақвимга кўра 15 апрель санасида ўтиши лозим бўлган “Бухоро” — “Истиқлол” учрашуви ўтказилмайди.

Шунингдек, “Истиқлол” футбол клуби қуръага кўра Ўзбекистон Coca-Cola кубоги “B” гуруҳидан ўрин эгаллаган эди. Кубок баҳсларида “Истиқлол”нинг ўрни Ўзбекистон Coca-Cola кубоги иккинчи саралаш босқичида мағлуб бўлган “Чиғатой” — “Ғиждувон” қарама-қаршилиги ғолиби билан тўлдирилади.

Шу тариқа, Ўзбекистон Coca-Cola кубоги учинчи саралаш босқичида 2 та учрашув бўлиб ўтади.


Ўзбекистон Coca-Cola кубоги учинчи саралаш босқичи
13 апрель, сешанба

16:00 ЗОМИН — РУБИН

15 апрель, пайшанба

16:00 ЧИҒАТОЙ — ҒИЖДУВОН

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика