UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Баҳром Норсафаров билан суҳбат Янгиликлар

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Баҳром Норсафаров билан суҳбат

Бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Туркиядаги йиғин доирасида дастлабки ўйинда майдонга тушишади.

Терма жамоамиз бош мураббийи Баҳром Норсафаров championat.asia сайтига қисқа интервью берди.

- Баҳром ака, Туркиядаги йиғин қандай ўтмоқда? Шароитлар қандай?

- Туркиядаги шароитлар, майдонлар жуда ҳам яхши ҳолатда. Афсуски бу йиғинга Карачик, Галимова ва Хусниддиновани олиб кела олмадик. Сабаби уларда жароҳат бор. Бу қизларимизни кейинги мусобақаларга асрашга қарор қилдик.

- Туркиядаги мусобақадаги рақиблар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Африка қитъаси терма жамоасига қарши ҳозирга қадар умуман ўйнамагандик. Лекин Экватор Гвинеяси ва Нигерия терма жамоалари ҳақида етарли маълумотларга эгамиз. Бу икки жамоа Жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисобланади. Сўнгги рақибимиз эса Россия чемпиони Москванинг ЦСКА клуби бўлади.

- Биламизки терма жамоанинг кучли бўлиши миллий чемпионатга боғлиқ. Ўзбекистон чемпионатимиз савияси ўтган йиллар билан таққослаганда ўсганми?

- Айни пайтда Ўзбекистон чемпионатида 5та рақобатбардош клуб бор. Бизда ҳам аёллар футболи анча ривожланди. ФИФА рейтингида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 41-ўринда бормоқда.

- Бугунги кунда терма жамоанинг қайси чизиғи кўпроқ ҳавотирга солмоқда?

- Чап қанот ҳимоячимиз Ҳусниддинова Солиҳа жароҳат олганини айтдим. Ўтган мавсум тўпурари Людмила Карачик ҳам таркибимизда йўқ. Лекин уларнинг ўрнида чемпионатимизда ўзини яхши кўрсатган бошқа ўйинчиларимиз бор.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика