Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Туркиядаги мусобақада иштирок этади

Оқил Абдубарноев
7 фев 2022
Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Туркиянинг Алания шаҳрида бўлиб ўтадиган "Turkish Womenʼs Cup 2022" халқаро турнирида иштирок этади.

Мусобақада умумий 6 та — Украина, Ўзбекистон, Венесуэла, Болгария, Литва ва Латвия аёллар терма жамоаси иштирок этади. Ўзбекистонликлар "А" гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳда Литва, Венесуэла ва Украина терма жамоаларига қарши тўп суришади.


16 февраль

Болгария — Латвия

Ўзбекистон — Литва

Украина — Венесуэла


19 февраль

Венесуэла — Латвия

Болгария — Литва

Украина — Ўзбекистон


22 февраль

Литва — Латвия

Украина — Болгария

Ўзбекистон — Венесуэла


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: ufa.uz