UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12Про лига. "Дўстлик" - "Хоразм". Асосий таркиблар маълум  0 14:01"Реал Мадрид"нинг юлдузли таркибидан кимларни танидингиз?  5 13:37Ўзбекистонда октябрь ойининг энг яхши ҳаками бўлиш учун номзодлар маълум  0 13:11"Манчестер Юнайтед"да тарих такрорланяптими?   6 12:54Италия терма жамоаси афсоналарини танидингизми?   4 12:40Тунда "Сити"га учта гол уриб шарманда қилган ҳужумчи: "Аморимни соғинамиз"  3 12:23Биринчи лига. Плей-офф учрашувлари ҳақида икки оғиз  2 12:01"Андижон" бош директори Элбек Саматов: "Таркибимизни кучайтириш устида иш бошланган, ОЧЛни Андижонда қабул қиламиз"  3 11:38Эшитдик-да! CAFA 6 мамлакат клублари ўртасидаги мусобақага асос солишга яқин турибди  9 11:35Асрор Алиқулов: "Ҳакам тўп қўлга теккан вазиятни кўрмасликка олди, шекилли"  0 11:3316 клуб иштирокидаги Суперлига формати юзасидан ПФЛнинг режаси  12 11:25Улуғбек Бакаев: "Бухоро"ни Суперлигага қайтгани билан барчани табриклайман"  1 11:17“Навбаҳор” клуби вице-президенти Отабек Саматов: "Пахтакор"га қарши ўйин муҳим аҳамиятга эга"  5 11:08ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" Қаршида "Ал Ҳусайн" билан ўйнайди  8 10:59Мотта "Лилль" билан ўйин ҳақида: "Бошқачароқ натижани кутгандик, аммо "Ювентус"нинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим"  0

"Ўзбек Переси" "футзал Гвардиоласи"ни Ўзбекистонга олиб келяпти. У аслида ким? Янгиликлар

"Ўзбек Переси" "футзал Гвардиоласи"ни Ўзбекистонга олиб келяпти. У аслида ким?

Жаҳонгир Усмоновни футзалда танимайдиган одам йўқ.

Оқ сочлар сони икки нафар бўлсин дедилар шекилли. Хосе Венансио Лопесни ишлаб турган жойидан Ўзбекистонга олиб келяпти.


Агар мазкур келишув амалга ошса, футзал тарихида катта туб бурилиш ясалган бўлади. Хўш, аслида бизнинг қаҳрамон ким? Венансио нима каромати учун таклиф қилинмоқда?

Жаҳонгир Усмонов эффекти 

Ўзбек футзалининг жонкуяри ҳисобланган Жаҳонгир Усмонов Ўзбекистон футзал терма жамоасининг кейинги йил юртимиздаги Жаҳон чемпионатида яхши натижа қайд этиши йўлида ҳаракатларни бошлаб юборган. Жаҳонгир  Мираброрович аввал Серхио Сапо, Хосе Луис Мендес каби мураббийларнинг ҳам терма жамоамизга келишини таъминлаган ва бу борада яхшигина тажрибага эга. Айнан Испания футзалининг терма жамоамизга мослиги ва бу борада бизда кўникма шакллангани ҳам айни муддаодир. Хосе Венасио Лопес эса авлодлар алмашинуви бошланган ва янги қонга муҳтож терма жамоага айни керакли паллада келяпти. У "оқ бўрилар"ни мундиалга тайёрлайди. 

Хосе Венасио Лопес ҳақида 

Испанияни икки маротаба Европа чемпиони қилган, 2007 йилдан бери испанларга бош мураббийлик қилаётган “Сеговия” билан мамлакат чемпиони бўлгач кўпчиликнинг номига тушди. 59 ёшли мураббий "Каха Сеговия" футзал жамоасидаги дебют мавсумидаёқ чемпионлик, кубок ва суперкубокни қўлга киритди.  Бу чемпионлик уларнинг тарихида ягоналигича бўлиб турибди. “Сантьяго” ҳам айнан шу киши билан ўз тарихидаги ягона кубок соҳиби бўлган. Усмонов бу билан катта юришни амалга оширди. 2024 йилги ЖЧда гуруҳдан чиқиш, керак бўлса совриндорлар қаторида бўлиш жуда муҳим.  Халқаро миқёсда Европа чемпионлар турнири, қитъалараро кубок ва яна бир нечта совринларнинг эгасига айланди. Венасио 2002 йилда клубни тарк этди.  

 

2007 йилда Испания футзал терма жамоасида янги Венасио даври бошланди. Ҳали тайинланганига 2 ой бўлмаган мураббий терма жамоа бошқарувида 2007 йилги Европа чемпионатида бош совринни боши узра баланд кўтарди. 2008 йилги Жаҳон чемпионатида кумуш медалларга эга чиққан Венасио, 2010 йил 3 йил аввалги ютуқни такрорлади. Мураббий фаолияти давомида 5 маротаба Жаҳоннинг энг яхши мураббий сифатида эътироф этилган. 

Хосе Венасио Лопес бугунги футзал ҳақида шундай дейди: "Албатта футзал ўзгарган. Кўпроқ жисмоний ҳолат асосий планга чиқмоқда. 5Х4 услуби тобора кўпаймоқда. Ўйин тақдири аксарият ҳолларда юқоридаги услуб ёрдамида ҳал қилинмоқда. Менинг фикримча, буни бироз ўзгартиришимиз ва 4Х4 форматга кўпроқ эътибор беришимиз керак. Биз 5талик тактикани фақатгина ҳужум учун фойдаланиладиган элементга айлантиришимиз керак. Ундан ҳужум учун эмас, шунчаки тўпни ушлаб туриш учун фойдаланилса, томошабоплиги йўқолади"

Ўзбекистон футзал терма жамоасидаги аввалги хорижлик мураббийлар

Юқорида айтганимиздек бир неча йиллар аввал терма жамоамизни бразилиялик мураббйи Серхио Сапо бошқарган ва 2010 йил юртимизда бўлган Осиё чемпионатида финалгача олиб чиққан, якунда Эронга имконият бериб қўйилган. Мендес билан илк уриниши самарасиз чиққан бўлса, иккинчи бор терма бошқарувида Осиё чемпионатида финалга ва шу билан бирга тарихда илк бор мундиалга йўлланмани қўлга киритганди. 

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика