UZ

Сўнгги янгиликлар

09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  0 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  2 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  1 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  2 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  5 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  5 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  2 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  12 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13

Ўзбек футболида пойдеворсиз суперклуб яратмоқчи бўлаётган Суперлига клублари Янгиликлар

Ўзбек футболида пойдеворсиз суперклуб яратмоқчи бўлаётган Суперлига клублари

Кеча бўлиб ўтган йиғилишда Абдусалом Азизов ЎФА қошида фаолият юритаётган инспекция бўлимига, ҳар ойда бир маротаба ПФЛ Суперлигасида иштирок этаётган клубларнинг футбол мактабларини фаолиятларини назорат қилиши кераклиги бўйича топшириқ берди.

Бугунги кунда ПФЛ Суперлигасида 14та жамоа мавжуд. Шулардан қайси бирида профессионал тарзда футбол мактабларининг тизими йўлга қўйилган? Улар қаторига Суперлигага давогар, собиқ лига вакилларини ҳам қўшамиз ва оддий саволга, оддий жавобни берамиз.


Футбол академиялари бор ва ишлаётган клублар:

1. Пахтакор

2. Бунёдкор

3. Насаф

4. Металлург

Футбол мактаби мавжуд ва ишлаётган клуб:

1. Локомотив


Футбол академияси мавжуд ва ишлашдан тўхтаган клуб:

1. Машъал


Футбол мактаблари мавжуд амммо унга аҳамият бермайдиган клублар:

1. Андижон

2. АГМК

3. Бухоро 

4. Динамо

5. Нефтчи

6. Навбаҳор

7. Сўғдиёна

8. Сурхон

9. Қўқон-1912

10. Қизиқлум


Футбол академияси мавжуд бўлмаган клублар:

1. Андижон

2. АГМК

3. Бухоро

4. Динамо

5. Нефтчи

6. Навбаҳор

7. Сўғдиёна

8. Сурхон

9. Қўқон-1912

10. Қизиқлум

11. Турон

12. Локомотив


Футбол академиясини бунёд этаётган клуб:

1. Турон


Футбол академиясини бунёд этмоқчи бўлган клуб:

1. Локомотив


Футбол академияси билан мактабини фарқи катта. Академияда истеъдодли футболчилар учун барча шароитлар яратилади. Иссиқ овқат ва ётоқ билан таъминланади. Мактабда эса тарбияланувчи уйдан машғулотларга келиб қатнайди.


Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари учун ҳеч қандай наф бермаётган бу каби клублар қачон ўзига келади? Кеча ЎФА раҳбари битта гапни тўғри айтди: Клубда мураббий ҳамма ишни ҳал қилади. Клубнинг эгаси ҳам, бошқаси ҳам бош мураббий бўлиб қоляпти.


Умид қиламиз, юқоридаги мавзуга ЎФА инспекцияси жиддий ёндошади ва клубларда кузатилаётган юқоридаги оғриқли нуқтага даво бўлади.


Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика