Озарбайжон Россияда бўладиган ЖЧ-2018да қатнашмоқчи
30 авг 2016 11:39
Янгиликлар
Озарбайжон Россияда бўладиган ЖЧ-2018да қатнашмоқчи
Озарбайжон ташқи ишлар вазири, Озарбайжон футбол федерациялари ассоциацияси (ОФФА) аъзоси Эльмар Мамедьяровнинг маълум қилишича, Озарбайжон терма жамоаси ЖЧ-2018да қатнашишга ҳаракат қилиши керак.
"ОФФА ижро қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Озарбайжон клуб даражасида яхши натижаларга эришди. Икки клубимиз Европа лигаси гуруҳ босқичига чиқди.
Озарбайжонни Сан-Маринога қарши ЖЧ-2018 саралаш ўйини кутиб турибди. Мундиал саралаш босқичини омадли бошлаймиз деб умид қиламан. Нега энди Россиядаги жаҳон чемпионатида иштирок этмаслигимиз керак. Бунинг учун имкониятларимиз бор. Футболчиларда хоҳиш бўлиши керак. Бунинг учун ўз устиларида кўп ишлашлари лозим" - дейди Мамедьяров.
Озарбайжон ЖЧ-2018 саралаш босқичида Чехия, Германия, Шимолий Ирландия, Норвегия ва Сан-Марино билан ўйнайди.
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар