"Ўйлайманки, кейинги қадамни ташлаш ва ўз даражамни ошириш вақти келганди" — Аббосбек Файзуллаев

Sherzod Nurmatov
26 авг 2023
ЦСКА собиқ футболчиси Бахтиёр Зайнутдинов ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаевнинг Москва жамоасига мослашишига ёрдам берган.

Бу ҳақда Файзуллаев ТАСС агентлигига маълум қилди.

4 август куни ЦСКА "Пахтакор" клубидан Аббосбек Файзуллаев трансфер қилинганини эълон қилди. Август ойи охирида қозоғистонлик ярим ҳимоячи Бахтиёр Зайнутдинов Туркиянинг "Бешиктош" клубига йўл олди. 25 август куни ЦСКА Россия Премьер-лигаси (РПЛ) 6-турида сафарда "Оренбург" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Файзуллаев 80-дақиқада ҳужумчи Фёдор Чаловни алмаштирди.

"Оренбург" билан қизиқарли ўйин бўлди, ҳамма уч очко олиш учун охиригача курашди, ҳамма борини берди", – деди Файзуллаев.

ЦСКА доимо ғалаба қозонишни хоҳлайдиган жамоа. Мослашув жараёни жуда яхши кетмоқда, уларга раҳмат. Баха (Бахтиёр Зайнутдинов – таҳр.) ҳам менга катта ёрдам берди, унга раҳмат айтаман. Унга Туркияда омад тилайман".

Баха мени жамоадаги йигитлар, клуб, қароргоҳ билан танаштириб чиқди. ЦСКА менга U-20 Осиё Кубогидан сўнг қизиқиш билдирганини билдим, лекин биринчи давра якунланишини кутдим. Ўйлайманки, кейинги қадамни ташлаш ва ўз даражамни ошириш вақти келганди", – деди Файзуллаев.

ЦСКА РПЛ мусобақа жадвалида 10 очко билан 4-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги турда 3 сентябрь куни Петербургнинг “Зенит” жамоасини қабул қилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: tass.ru