Отабек Шукуров: "Худо хоҳласа жаҳон чемпионатига чиқамиз"

Aslanov Jasurbek
11 окт 2019
Ўзбекистон ҳамда Яман ўртасидаги ЖЧ-2022 саралаш баҳсидан сўнг (5:0) терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров ўйин ҳақида қисача фикр билдирди.

"Янги мураббий қўл остидаги илк учрашувда ғалабага эришдик. Камчиликлар ҳам бўлди. Аввалги бош мураббийнинг услуби бошқача эди, бундан ташқари клубда ҳам ўзгача тактикада ўйнаймиз. Ўйиндан-ўйинга тактика ва бир-биримизга кўникиб борамиз деб ўйлайман.

Мухлисларга алоҳида рахмат айтмоқчиман. Бугун бизни жуда яхши қўллаб туришди.

Ўзимизга бўлган ишончни орттириш учун бундай йирик ғалаба бизга керак эди. Кейинги ўйинларга бунданда яхшироқ тайёргарлик кўриб, худо хоҳласа жаҳон чемпионатига чиқамиз.

Жароҳат? Яқиндагина жароҳатдан қутилиб, майдонга қайтдим. Бироз оғриқ борлигига оқсоқландим.

Таркиб? Тўғрисини айтаман. Бундай таркиб мен учун янгилик бўлди, лекин терма жамоага чақирилган барча футболчилар шунга муносиб. Майдонга ким тушишидан қатъий назар, у ғалаба ва мамлакатимиз шарафи учун ўйнайди" - дейди Отабек Шукуров.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia