UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01"Истанбул Башакшехир" — "Гёзтепе". Таркиблар маълум  2 16:15"Мэнсфилд" — "Арсенал". Таркиблар маълум  3 15:52"Хоразм" ОКМК билан учрашувда тарихий натижа қайд этди  2 15:20"Динамо" Тошкентда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:47Фабио Каннаваро "Бунёдкор" жамоаси машғулотига борди  0 14:245 та сэйв қилган посбон, собиқ клубини жазолаган ҳужумчи — Суперлигада 2-тур лауреатлари  4 13:54Исмоилов, Ортиқбоев, Перица ва Ҳамдамов — Суперлига 2-тур рамзий терма жамоаси  9 13:01"Барселона" "Рома" марказий ҳимоячисини нишонга олди  4 12:07“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди  38 11:14“Металлург" ПФК байрам муносабати билан хотин-қизларни табриклади  0 10:47"Реал Мадрид"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум бўлди  6 10:20Роберт Левандовски "Барселона"даги келажаги ҳақида баёнот берди  7 09:50"Манчестер Юнайтед" икки ўйинчини сотиб, 80 миллион евро ишлаб топишни режалаштирмоқда — Романо  5 09:17The Telegraph нашри "Арсенал" ёзда сотиб юбориши мумкин бўлган футболчилар номини маълум қилди  6 08:55Суперлига. "Хоразм" – ОКМК 1:0   1

Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди? Янгиликлар

Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?

Параклиник текширувлар натижаларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси вингери тикланиш даврини бошдан ўтказади.

Клуб расмий веб-сайтида хабар қилинишича, Остон Ўрунов тизза ости пайи жароҳати олганидан сўнг майдонга ажойиб тарзда қайтди. У "Персеполис" сафида мавсумнинг сўнгги икки ўйинида гол уриб, ўзининг техник маҳоратини яна бир бор намойиш этди. Бироқ бу сафар Ўрунов мамлакат терма жамоаси таркибида чов соҳасидан жароҳат олди.

"Персеполис" тиббиёт қўмитаси ўйинчининг жароҳатланиш пайтидаги муносабати ва ўтмишини кузатгандан сўнг иккинчи даражали жароҳат эҳтимоли масаласини кўтарди. Бироқ ҳар қандай якуний хулоса, табиийки, МРТ натижаларига боғлиқ эди.

Шу муносабат билан шифокор Фарид Заринеҳ қуйидагиларни маълум қилди: 

"Ўзбекистон миллий терма жамоаси тиббиёт ходимлари назорати остида параклиник текширувлар ўтказилди ва улар бизга ўйинчида иккинчи даражали жароҳат хавфи мавжудлигини хабар қилишди. Бундай ҳолатда даволаш ва тикланиш жараёни 4 ҳафтадан 6 ҳафтагача давом этади. Албатта, футболчи сафга қайтгач, унинг ҳолатини синчковлик билан ўрганиб чиқишимиз лозим. Ҳозирги вақтда биз Ўзбекистон томони билан алоқадамиз".

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов жароҳати туфайли меҳмонда бўлиб ўтган БААга қарши ўйиннинг 14-дақиқасидаёқ Аббос Файзуллаев билан алмаштирилганди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика