UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Дунёнинг энг мафтункор 10 нафар боксчи қизлари  2 19:42Тухель ПСЖ билан шартномани узайтиришга яқин  1 19:22Olamsport: Ғофур Раҳимов ўрнига AIBAнинг вақтинчалик президенти тайинланди, самбочиларимиз иккинчи бўлишди  0 19:07U-23 Осиё чемпионати саралаши. Тожикистон Ҳиндистонни мағлуб этди  9 19:01Андижонликлар Қозоғистондаги турнирни ғалаба билан бошлади  1 19:00Евро-2020 саралаши. Қозоғистон - Россия  11 18:57Мануэль Янцер: "Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф бўлса бажонидил ўйнардим"  49 18:56Кроос: "Реал"нинг ҳозирги ҳолати анча яхши"  0 18:45Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди  11 18:40"Арсенал" скаутлари Италия - Финляндия учрашувига боришди  1 18:25Энг машҳур дарвозабонлар сўнгги йилларда қанчалик ўзгаришган?  11 18:10Евро-2020 саралаши. Уэльс - Словакия, Қозоғистон - Россия. Асосий таркиблар маълум!  8 17:56Фарғонада футбол бўйича “Дўстлик кубоги” мусобақалари ўтказилмоқда  0 17:55"Локомотив" "Насаф"га мағлуб бўлди  37 17:41Зидан: "Яхши футболчи бўлиш учун қўлимдан келганини қилганман"  7

Осиё Кубоги-2019дан шу кунгача кундалик. Аваз ака, Жама, «CА» ва МТЖ ҳақида Янгиликлар

Осиё Кубоги-2019дан шу кунгача кундалик. Аваз ака, Жама, «CА» ва МТЖ ҳақида

«Сhampionat.asia» сайтини ташкил этганимизга ҳам 8 йилдан ошди.

2010 йил декабрь ойида иш бошлаган 2 кишидан иборат сайт 1 ой ўтиб Қатарда бўлиб ўтган қитъа чемпионатига йўл олган эди.

ҚАТАРДАН БААГАЧА

Ўшанда Тошкетдаги ишларни Нарзуллага ташлаб, ўзим Қатар яшил майдонларида ижод қилдим. Бу фаолиятимдаги илк йирик мусобақа бўлганлиги учун ҳаётимда кейинчалик катта мактаб вазифасини ўтаб берди. Бугун худди шу сайт аъзолари билан БААда бўлиб ўтаётган Осиё Кубогида Сизлар учун энг сўнгги маълумотларни етказиш билан бандмиз. 8 йил аввал 1 киши билан мусобақада ишлаган сайтимиз, 11 кишилик гуруҳ билан чемпионатга ташриф буюрди. Бунга сўнгги йилларда қилинган меҳнат ва мухлисларнинг ишончи сабаб бўлди деб айта оламан.

Кейинги Осиё Кубоги қаерда бўлади деган савол барчангизда бўлса керак, тўғрими? Ҳозирча Хитой ва Жанубий Корея мезбонлик учун курашда финал босқичига чиққанлар. Мазкур икки давлатдан биридаги мусобақа ёз фаслида бўлиб ўтиши аниқ бўлиб улгурган. Ёдингизда бўлса 2004 йилги Осиё Кубоги айнан чин юртида ташкиллаштирилганди. Ёз фаслида бўлиши кутилаётган мусобақа Ўзбекистонни яна юқори ўринлар учун кураш олиб боришига сабаб бўлиши мумкин. Сабаби мавсум тугаган чемпионат вакиллари учун январь ойи ноқулай бўлаяпти. Ёз фасли эса баҳорда бошланадиган чемпионатимизда иштирок этадиган футболчидар учун айни муддао.

БААдаги мусобақа Қатардагисига ўхшамасада, ОФКнинг ҳаракатини кўриб турибмиз. Қатардаги мусобақага Доха шаҳрини ўзи мезбонлик қилганлиги учун ҳам кўп қулай имкониятларга эга бўлган эдик. БААда эса шаҳарлар ўртасида ўзига яраша масофалар мавжуд.

БААдаги мусобақада асосан йигитларимиз ишлаяптилар. Мен ва Гайрат (шеригим) уларни четдан назорат қилиб турибмиз. Кейинги Осиё Кубоги, ўхшаб қолса ЖЧ-2022да улар бизнинг кўмагимиссиз ишлай олишлари керак бўлади. Шунинг учун ҳам бу мусобақада деярли мақолалар билан иштирок этмаяпман.

ЖАМА
Кеча шаҳарда Жамшид Искандеровни кўриб қолдим. Шота томонидан "игнор" қилинган ўйинчи. Кўрасиз, 2019 йилги мавсумда у энг яхши ўйинларини кўрсата олади. Бу футболчини тушуниш керак эди холос. Тўғри, айтишингиз мумкин, бошида имкон берилди-ку деб. Лекин Искандеров на Исма, на Тиагога берилган имкониятга эга бўлмади. Улар мавсум сўнггига келибгина ўйнаб кетдилар. Футбол ўзи шунақа. Бугун бу ерда, эртага ким билади қаерда? "Локомотив" ёмон кўринмаяпти. Кўплаб футболчилар тарк этаётган бўлсада, жамоа чемпионлик учун "ташаши" аниқ. Бугун Ўзбекистон - Туркманистон учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманига ташриф буюрган Анзур Исмоилов билан бироз суҳбатлашиб ўтирдик. Кейинги йил ҳам катта эҳтимол билан фаолиятини "Локомотив"да давом эттирар экан. Айниқса бугун сайтимизда Вадим Абрамовга оид хабарни эшитганимидан кейин 2019 йил ўзгача бўлишини башорат қилдим. АГМК - "Бунёдкор" учрашуви энди кутилганидан ҳам катта қизиқишларга бой бўлишини айтишим мумкин холос.
Қисқаси Жамшид Искандеровга ўзим ва унга бефарқ бўлмаган мухлислар номидан каттагина ОМАД тилайман! Бос, Жама!

АВАЗ АКА
Жуда ҳам ҳурмат қиламан шу инсонни! Ҳамиша ёрдамини аямайдиган, ОФКнинг етакчи мутахассиси. Ҳамма мусобақада бўлгани каби, БААдагисида ҳам Аваз аканинг ёрдамлари жуда катта бўлаяпти. Иши қанча кўп бўлмасин, ўзбекларни кўрса қувонадиган, вақт ажратиб суҳбат қуриб ўтирадиган ажойиб суҳбатдош акамизнинг кейинги фаолиятларига ҳам Жашмидга тилаган омадимни каттасини тилайман. Куни кеча меҳмонхонамизга ташриф буюрган Аваз Бердиқулов, қўқонлик Акрамжон ака, olamsport.com сайти раҳбари Камолиддин Алимовлар билан анча қизғин суҳбат қуриб ўтирдик. Ҳазил тариқасида, кейинги Осиё Кубогини Жанубий Кореяга беришларини сўрадик. Сабаби Хитой жуда катта давлат бўлиб, 3та тур ўйини, 3та шаҳарда бўладиган бўлса, молиявий жиҳатдан ОАВда жуда катта муаммо бўлиши мумкин. Кореяда эса бу бир мунча арзонга айланади. Шаҳарлар ора автобус йўллари мавжуд, транспорт қулай. Лекин яшаш учун Жанубий Кореяни ҳам арзон давлатлар сирасига киритмайман. Мусобақа қаерда бўлишидан қатъий назар икки юртда ҳам ҳамюртларимиз жуда кўп.

Телеграмдаги саҳифа: @Nadirkhuja Yuldashev

ЭРТАГА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДЕРБИСИ
Туркманистон - Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўйинида биз фаворит саналамиз. Қолаверса, футболчиларнинг кайфиятиларидан келиб чиқиб йирик ҳисобдаги ғалабани кутишимиз мумкин. Лекин! Лекини шундаки, 5 нафар футболчидан иборат ҳимоявий ўйинни маъқул кўрадиган туркманлар ўйинга дерби сифатида қараб жиддий қаршилик қилишлари мумкин. Агар улар ўзларининг оддий ўйинларини намойиш этадиган бўлсалар биринчи гапим ўз исботини топиши мумкин.

Эртага бор эътиборимизни Туркманистон - Ўзбекистон ўйинига қаратишимизни айтиб ўтамиз, ўйлайманки сайтимиз вакилларининг БААдаги фаолияти Сизларга манзур бўлаяпти!

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +40   

Фикрлар

+5   
12 янв 21:08:24
Real_Madrid_BeK
Nodirhuja sizi yozgan maqolalarizi zavq bn uqiyman va xurmat qilaman lekin turkmaniston bn uyinda biz favorit sanalmaymiz tug'ri oldin sanalardik tog'rirog' qilib aytganda kuper kelmasdan oldin chunki kuper tolka ximoyada uynatayapdi bollarni tog'ri ximoyada uynatiw kerag bu uni uslubi taktikasi faqat xamma narsani xam ozi yaxshi tog'rmi ummon bn uzb ni yaponiya bn turkmani kursatgan uynga kelsak yaponiya bn uyinda turkmaniston dan bunchalik uyin kutmudm ochg'ni aytsam agarda turkman yaponiyaga qilgan uynini qilsa uzb ni ancha qiynaydi xattoki yirik xisobda yutib quyiwi xam mumkin agarda uzbekiston ozgina xujumkorlikni oshirsa 100 foiz ximoyada uynamasa biz xam yirik g'alaba qozoniwimiz mukin yana qayatarb etaman xech bulmasa 50foiz xujumda uynashimiz kerag. Ertangi uyinda UZBEKISTONGA OMAD Va shu qatorda sizlarga xam iwlarizda rivoj tileman.
+3   
12 янв 22:09:00
ФутболN1
Бу юкорида айтганим эътирозам ва танкид хам эмас. Тугри тушинасизлар деб умид киламан!
+3   
12 янв 22:04:34
ФутболN1
Ман айтаман нега кундалик ёзмай куйдиз деб гап буёгда эканда. Лекинчи шогирдлариз яхши кундалик ёзиша олмаябди. Эслайман сизни Катар ва Сиднейда канаканги кундаликларни ёзган холда одамни гуё сехрлаб куярдиз Нодирхужа. Хозирам ушанданда куп термамизни "севадиган"юзерларни ёзганларига кузимиз тушмокда(!)
+3   
12 янв 21:21:06
zarba
Jamomizni o'yinlari judda sust yurt uchun o'ynanglar yigitlar 30 000 000 axoli orqangdan ko'z tikib turganini his qilinglar yigtlar Yurt uchun ONA VATAN UCHUN O'YNANGLAR mard va jasur o'g'lonlar Butun O'zbekiston sizlar bilan
+3   
12 янв 20:35:24
Uzbekistan Champiooooo
Chanpionat asia ga gap yo'q kun bo'yi shu sayittan chiqme o'tiribman deyarli barcha Yangililardi birinchilarda o'qiman (Kuper Super)xali ko'rasilar Nikim o'z so'zini aytadi Uzbeeeeekistaaaan champioooon
+2   
12 янв 21:44:52
футбол клуб
Хожи ака САда ишлаяпдиларми
+1   
12 янв 22:35:24
uzbek futboli jinnisi
Real_Madrid_BeK фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nodirhuja sizi yozgan maqolalarizi zavq bn uqiyman va xurmat qilaman lekin turkmaniston bn uyinda biz favorit sanalmaymiz tug'ri oldin sanalardik tog'rirog' qilib aytganda kuper kelmasdan oldin chunki kuper tolka ximoyada uynatayapdi bollarni tog'ri ximoyada uynatiw kerag bu uni uslubi taktikasi faqat xamma narsani xam ozi yaxshi tog'rmi ummon bn uzb ni yaponiya bn turkmani kursatgan uynga kelsak yaponiya bn uyinda turkmaniston dan bunchalik uyin kutmudm ochg'ni aytsam agarda turkman yaponiyaga qilgan uynini qilsa uzb ni ancha qiynaydi xattoki yirik xisobda yutib quyiwi xam mumkin agarda uzbekiston ozgina xujumkorlikni oshirsa 100 foiz ximoyada uynamasa biz xam yirik g'alaba qozoniwimiz mukin yana qayatarb etaman xech bulmasa 50foiz xujumda uynashimiz kerag. Ertangi uyinda UZBEKISTONGA OMAD Va shu qatorda sizlarga xam iwlarizda rivoj tileman.
aka sal adashdiz kuper mtjga kelishdan oldin babayan murabbiy edi futbolimizni boshiga yetgan kuper emas babayan
+1   
12 янв 20:49:13
rostgoy
Олдиндан билиб куйинглар эртага ютказсак Криметц йуклигини бохона килмайлик. Энди бохона утмиди. Киргизлар Корея билан 1-0 уйнашди улар бохона килишмади. Ё туркманлар хам японияга ютказди. Киргиз хам Туркманлар хам зур уйнаб ютказишди уларни хеч ким мухокама килмиди. Кимни футболи олдиндалиги эртага билинади. Бизники оркага кетвотганлигини хакакатлигини купчилгимиз биламиз. Факат кургимиз келмиди.
   
16 янв 15:38:37
Liverpool iqlaspenti
Нодирхужа ака Навруз Алимовга яримта имконият хам берилмади билсангиз. Жамага омад тилайман Лекин Навруз Алимов ундан якши ойнарди. Бабаяннинг жертваси булди у.
   
13 янв 15:57:41
ФутболN1
Farrukh FcMilan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Mayli Nodir aka mandan utgan bulsa uzr, bayramlar muborak bulsin
Рахмат Фаррух ,узингниям байрамларинг кутлуг булсин. Тушинган одамни садагаси кетса арзийди! Бехижолат!
   
13 янв 15:57:15

13 янв 15:57:14

13 янв 12:37:13
Farrukh FcMilan
ФутболN1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Фаррух,санчи бир одамни ёмон курмагин эканда. Нима сени арпангни хом урдими биров ука. Уткан сафар сенга айтгандимку негатив хабар ёзмокчи булсан менга ёзмагин деб. Инсофинг бор булса керак барибир ,уйлаб кургин. Хар ким хам уз фикрини баён этади бу тугри,аммо бировлар уни кандай тушиниши узига боглик.
Mayli Nodir aka mandan utgan bulsa uzr, bayramlar muborak bulsin
   
13 янв 10:54:27
ФутболN1
Farrukh FcMilan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yaxshi yozishmayotgan bulsa kirib uqimang ummuman, Shu Nodir aka yamon mijgov odamsizda
Фаррух,санчи бир одамни ёмон курмагин эканда. Нима сени арпангни хом урдими биров ука. Уткан сафар сенга айтгандимку негатив хабар ёзмокчи булсан менга ёзмагин деб. Инсофинг бор булса керак барибир ,уйлаб кургин. Хар ким хам уз фикрини баён этади бу тугри,аммо бировлар уни кандай тушиниши узига боглик.
   
13 янв 10:54:21

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг